Саида Мирзиёева Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини маълум қилди
4 сентябр куни ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди. Лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева хабар берди.
Ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.
"Ўйлайманки, ушбу лойиҳа Европа жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиб, буюк алломаларимиз мероси билан фахрланадиган ўзбек замини ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади.
Шу ўринда Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини мамнуният билан маълум қиламан! Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади", деб ёзди Мирзиёева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг