Саида Мирзиёева Авазада Огулжаҳон Атабаева билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Авазага ташриф доирасида Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжаҳон Атабаева билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаевани муҳим сана — Туркманистон Бетарафлигининг 30 йиллиги билан самимий табриклаган. Сўнг эса гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, болаликни ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг яқинда ўтган музокараларининг самарали натижалари, жумладан, «Шовот-Тошҳовуз» савдо зонаси очилгани алоҳида таъкидланган.
«Биргаликда жамғарма кўргазмаси ва тиббиёт кластери лойиҳалари билан танишдик, ҳамкорликни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканимизни тасдиқладик», деб ёзди Саида Мирзиёева Telegram каналида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг