Садриддин Ҳасанов жаҳон футболидаги энг иқтидорли ёш футболчилар қаторига кирди
Фото: ЎФА
Ўзбекистонлик ёш футболчи, U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов дунёнинг 60 нафар умидли ёш ўйинчилари қаторидан жой олди. «The Guardian» нашри томонидан эълон қилган рўйхатга 2008 йилда туғилган энг яхши футболчилар киритилган.
Манбанинг қайд этишича, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳужумчиси Садриддин Ҳасановга бугунги кунда Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда. Агарда 17 ёшли футболчи Осиё футбол конфедерациясининг «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» совринига сазовор бўлса, яқин вақтларда унинг трансфер бозори «қизиб кетиши» эҳтимоли ҳам бор.
«Ҳасанов чап қанотдан марказга кескин кириб боришни ёқтиради, у тезкор, жисмонан бақувват ва гол уришга интилувчан. Шу билан бирга, у ғалаба руҳи билан ҳам ажралиб туради», дейилади хабарда.
Нашр, шунингдек, апрель ойида бўлиб ўтган U-17 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши 9 нафар футболчи билан ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришганига ҳам эътибор қаратган. Айниқса, ушбу ўйинда Ҳасанов жамоага етакчилик қилгани алоҳида қайд этилган.
«У жамоани 2:0 ҳисобидаги ғалабага илҳомлантирди, ўзи ҳам гол урди. У жами тўртта голи билан, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди», деб ёзади «The Guardian».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг