Россиянинг Самара шаҳри карантинга олинди
Россиянинг Самара шаҳрида бруцеллёз эпидемияси аниқланди. Бу ҳақда «Самара Онлайн» хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳар ҳокимлиги Куйбишевский тумани аҳолисига карантин чекловларини эълон қилган.
Маълумот учун, бу касаллик Мальта, Кипр ёки Гибралтар иситмаси деб ҳам аталади. У бруцеллёз бруселла бактериялари келтириб чиқарадиган хавфли касалликдир. Инфекция гўшт, сут, пишлоқ каби қайта ишланган ҳайвонот маҳсулотлари орқали одамларга юқиши мумкин. Бруцеллёз касал ҳайвонлар, жумладан, қўй-эчкилар, сигирлар, итлар ва бошқалар билан алоқа қилишда ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Унинг белгилари касалликнинг шаклига қараб турли йўллар билан намоён бўлиши мумкин. Ўткир бруцеллёз юқори иситма, бош оғриғи, ҳолсизлик, қусиш, ич кетиши, мушак ва бўғимларнинг оғриғи, шунингдек, тошма ва лимфа тугунларининг шишиши билан бошланади.
Касалликнинг сурункали шаклида артрит, марказий асаб тизимининг шикастланиши, гепатит, хотира бузилиши ва ҳаракатни мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқа жиддий асоратлар пайдо бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг