Россиянинг энг бой аёли маълум бўлди
Фото: РИА Новости
Wildberries онлайн дўкони асосчиларидан бири ва эгаси Татяна Бакалчук «Форбес» журнали талқинига кўра, Россиянинг энг бой хоними деб топилди.
Хабарга кўра, Бакалчукнинг бойлиги йил давомида 400 миллион долларга кўпайган ва 20 февралда 1,4 миллиард долларни ташкил қилган.
“Бакалчук бойлигининг кўпайиши унинг асосий активи — Wildberries онлайн дўкони баҳосининг ўзгариши ҳисобига амалга ошди. Россиянинг энг катта онлайн дўконлари рўйхатида Wildberries биринчи ўринни эгаллади. 2019 йилда дўконнинг савдо айланмаси 88 фоизга ортиб, 223,5 млрд рублни ташкил қилди”, — деб қайд этади Форбес.
Wildberries 2019 йилда 164 миллион дона буюртмаларни етказиб берган. Бу бир йил олдинги натижаларга нисбатан 2 баробар кўпроқ.
Компания буюртмаларни Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус, Арманистон бўйлаб етказиб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг