Россиядаги қурилишда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди
Фото: 29.ru
Россиянинг Архангельск шаҳридаги қурилиш ишлаётган 22 ёшли ўзбекистонлик йигит 5-қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда 29.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 октябрь куни 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.С. Архангельск шаҳридаги “Корица” турар-жой комплексида олиб борилаётган қурилиш ишлари давомида объектнинг 5 қаватидан тушиб кетиб, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Архангельск вилоятидаги ваколатхонасига тегишли нота юборилган.
Мазкур воқеа бўйича Архангельск шаҳри Соломбал округи тергов бўлими томонидан РФ Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми билан (қурилиш ёки бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган”, дейилади Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг