Россияда ядровий синовларни бошлаш эҳтимоли бўйича таклифлар тайёрланади
Россия президенти Владимир Путин мамлакат хавфсизлик кенгаши доирасида ядровий қурол синовларига тайёргарлик кўриш бўйича ишларни бошлаш эҳтимоли юзасидан маълумот тўплаш, таҳлил ўтказиш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Путин бу топшириқни Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан ўтказилган йиғилиш чоғида берган.
«Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, махсус хизматлар ҳамда тегишли фуқаровий идораларга ушбу масала бўйича қўшимча маълумот тўплаш, уни Хавфсизлик кенгаши доирасида таҳлил қилиш ва ядровий қурол синовларига тайёргарлик ишларини бошлаш эҳтимоли юзасидан узвий таклифлар киритишни топшираман», — деди Путин.
Путиннинг сўзларига кўра, Россия раҳбариятининг Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (CTBT) қоидаларидан чекиниш нияти йўқ. Бироқ шартнома иштирокчиси бўлган бошқа давлатлар синов ўтказса, Россия «мос ва адекват жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади».
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ядровий қурол синовларини бошлаши мумкинлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг