Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик болалар Ватанга қайтарилди
Иллюстратив фото
Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг фарзандлари Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Россиянинг турли минтақаларидаги ижтимоий муассасалардан 19 нафар бола қайтарилган. Уларнинг соғлиғи, психологик ҳолати ва ҳуқуқий ҳимояси бўйича зарур чоралар кўрилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга қайтарилган болалар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тасарруфидаги «Инсон» марказлари томонидан муқобил жойлаштириш, психологик реабилитация, таълим тизимига интеграция ва оилага қайтариш босқичларида тўлиқ қўллаб-қувватланади.
Шу билан бирга, уларнинг яқин қариндошлари билан ишлаш, ижтимоий мослашувни таъминлаш ва маҳалла тизими орқали кузатув ишлари йўлга қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг