Россияда қийин аҳволда қолган она-бола Ўзбекистонга олиб келинди

11:37 11 Сентябр 2024 Жамият
301 0

Фото: «Дунё»

Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Қайд этилишича, Новосибирск аэропортида Сибир марказида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари бўлган 17 ёшли бола ва унинг онасини ватанга кузатиш маросими бўлиб ўтган.

Мамлакат Бош консулхонаси вояга етмаган юртдошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши учун зарур бўлган ҳужжатларини Россия томонидан талаб қилиб олишда тезкор кўмак кўрсатган. Натижада бола ўз онасига қайтарилган ва улар S7 авиакомпанияси самолётида Ўзбекистонга жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-онаси ёки қонуний вакилларисиз, қийин вазиятда қолган 14 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер