Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Фото: «Дунё»
Россиянинг Новосибирск вилоятида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган вояга етмаган бола ва унинг ота-онаси Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси вояга етмаган боланинг зарур ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларда ёрдамлашган. Шунингдек, у Новосибирск аэропортида ота-онасига топширилган.
Ушбу оила жорий йилнинг 9 апрель куни Россиянинг S7 авиакомпанияси авиарейси билан Ўзбекистонга жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг вояга етмаган фарзандларига амалий ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, ўтган ҳафтада Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар ўзбекистонлик бола Ватанга қайтарилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг