Россияда ўзбекистонлик эркак 7-қаватдан қулаган болани қутқарди
Видеодан кадр
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги кўп қаватли уй деразасидан қулаган болани ўзбекистонлик мигрант қутқариб қолди. Бу ҳақда «ExpressAsia» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Санкт-Петербург шаҳри Петрозаводская кўчасида етти ёшли бола еттинчи қават дераза тўсиғига осилиб қолган. Шу пайтда уни бино остида ишлаётган Хайрулло исмли ўзбекистонлик мигрант пайқаб қолган.
У болага бақириб, уни тўхтатишга уринган, вазият жиддийлашганини англагач эса ойна остига яқинлашган. Бола кучсизланиб, боши билан пастга қулаган пайтда, Хайрулло уни ҳавода илиб олишга улгурган, бағрига босиб, зарбани юмшатган. Шундан сўнг у болани подъездга олиб кириб, тез ёрдам келгунига қадар уни ҳушига келтиришга ҳаракат қилган.
Бола тирик қолган ва ҳозирда реанимация бўлимида даволанмоқда, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланган. Ўзбекистонлик фуқаро енгил жароҳатлар олган, унда жиддий шикастланиш қайд этилмаган. Маълум бўлишича, 36 ёшли қутқарувчи Петербургда уйларга хизмат кўрсатувчи пудрат ташкилотида ишлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг