Россияда Ўзбекистон фуқаросини бетон плита босиб қолди

14:33 31 Декабрь 2021 Жамият
1954 0

Россияда Ўзбекистон фуқаросини бетон плита босиб қолди. Бу ҳақда «Невские новости» газетаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 20:00 атрофида Лаврикийга олиб борувчи шосседа содир бўлган. Ўзбекистонлик мигрант оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган.

Шифокорлар жабрланувчига узоқ муддатли сиқилиш синдроми ва турли жароҳатлар ташхисини қўйишди: бош мия чайқалиши, ёпиқ краниокеребрал травма, қовурға синиши, пневмоторакс, бош ва иякдаги кўкаришлар ҳамда яралар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?