Россияда ота-она қаровисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг турли ҳудудларида ота-она қаровисиз ёки оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 9–16 октябрь кунлари ишчи гуруҳ томонидан Санкт-Петербург, Челябинск ва Москвада аниқланган 16 нафар вояга етмаган Ўзбекистонга қайтарилган.
Мутасадди вазирлик ва идоралар ходимлари болаларнинг шахсига оид маълумотларни аниқлади, уларни ватанга қайтариш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирди, тиббий кўрикдан ўтказди ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилди. Керакли тартиб-таомиллар якунлангач, барча болалар Тошкентга олиб келинган.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳнинг яқинда олиб борган ишлари натижасида Екатеринбург, Волгоград, Уфа, Нижний Новгород, Хакасия, Москва вилояти, Махачқала ва Новосибирск шаҳарларида ота-онаси қарамоғисиз қолган яна 19 нафар бола ҳам ватанга қайтарилди. Улар учун ҳам зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 ноябрь куни Россиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда Ўзбекистонга олиб келинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг