Россияда мигрантларни қўллаб-қувватловчи янги лойиҳа бошланди
фото: ТИВ
Коронавирус пандемияси шароитида Россия Федерациясида қийин вазиятга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида янги хайрия лойиҳа иш бошлади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси россиялик ишбилармон ва хайриячилар Давид Якобашвили ва Ян Яновскийлар билан ҳамкорликда #ПомощьЕСТЬ! хештеги остида мигрантларга иссиқ озиқ тарқатмоқда.
Лойиҳа иштирокчилари МДҲ мамлакатларидан ишсиз қолган мигрантларнинг оилалари жойлашган бир нечта пунктларга ҳар куни тайёр овқатларни етказиб бермоқда.
“Биз кунига 250 киши учун таом тарқатишдан бошлаймиз, кейин 500 киши, эҳтимол минг кишига етади. Ҳамкасбларимиз буюртма тайёрлайди ва биз логистика ва молиялавий масалаларни ташкил қилишга ҳаракат қиламиз. Агар биз кўплаб оилаларга ёрдам бера олсак, бу биз учун бахт”, – дейди Давид Якобашвили.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг