Россия ёки Хитой: Ўзбекистон қайси давлат билан каттароқ савдо айланмасига эга?
Фото: Иллустратив
Ўзбекистон 9 ойда 190 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган. Бу ҳақда Статистика агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 190 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 48,2 миллиард АҚШ долларига етказган.
Маълум бўлишича, ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикаси ҳиссасига тўғри келади. Ушбу миқдор умумий айланманинг 18,7 фоизига тенг бўлиб, яна бир йирик ҳамкор Россиянинг улушидан 0,7 фоизга юқорироқ.
Бундан ташқари, Қозоғистон (6,2 %), Туркия (4,5 %) ва Корея Республикалари (3,1 %) ҳам мамлакатимиз билан катта экспорт ва импорт айланмасига эга давлатлар ҳисобланади.
Шундан, дастлабки 9 ойда экспорт 19,8 миллиардни, импорт эса 28,4 миллиардни ташкил этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг