Россия ва Хитой Корея ярим оролида тартиб ўрнатилишига ҳисса қўшмоқчи
Россия ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Сергей Лавров ва Ван И ЖАРнинг Претория шаҳридаги учрашуви чоғида Корея ярим оролидаги ядро муаммоси бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтиришга келишиб олди. Бу ҳақида ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
“Томонлар Корея ярим оролидаги вазият бўйича фикр алмашди ва ярим оролни денуклеризация қилиш жараёни ҳамда бу минтақада узоқ муддатли тартиб ва барқарорликка эришилишига ҳисса қўшиш учун мазкур масала юзасидан ҳаракатларни мувофиқлаштириш ҳамда ҳамжиҳатликни кучайтириш йўлида келишувга эришди”, деб маълумот берган ХХР ТИВ ўз сайтида.
Маълумот учун, Сергей Лавров ва Ван И Преторияда бугун ўз ишини бошлайдиган БРҲХЖ(инг. BRICS — Brazil, Russia, India, China, South Africa) ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси очилиши арафасида учрашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг