Россия Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатади — Владимир Путин

Фото: Reuters
Москва Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномадаги иштирок этишни тўхтатмоқда, бироқ Россия ундан чиқмаяпти.
Бу ҳақда сешанба куни Россия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида маълум қилди.
«Мен бугун эълон қилишим керакки, Россия Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномадаги иштирокини тўхтатмоқда», деди давлат раҳбари. Президентнинг сўзларига кўра, Москва шартномадан чиқмаяпти, яъни иштирок этишни тўхтатмоқда.
Президент шартнома доирасидаги ишларни давом эттириш масаласини муҳокама қилишга қайтишдан олдин Россия томони Франция ва Буюк Британия каби НАТО давлатлари нимага даъво қилаётгани ва уларнинг стратегик арсеналлари қандай ҳисобга олинишини ўзи тушуниши кераклигини таъкидлади.
«Яъни альянснинг умумий зарба салоҳияти. Улар ўз баёнотлари билан, аслида, бу жараёнда иштирок этишга ишора беришди... Фақат ҳаммага яна ёлғон гапиришга, ўзини тинчлик ва барқарорлик тарафдори сифатида кўрсатишга уринишнинг ҳожати йўқ», дейди Путин.
Путиннинг сўзларига кўра, АҚШлик айрим шахслар ядровий қуролни синовдан ўтказиш ҳақида ўйламоқда, Вашингтон ядро қуролининг янги турларини яратмоқда.
Президентнинг таъкидлашича, Россия ядро қуролининг айрим турларидан жанговар фойдаланиш учун кафолат муддати тугаётганини билади.
Путиннинг шартномани тўхтатиб туриш тўғрисидаги қароридан АҚШ ва НАТОнинг ҳафсаласи пир бўлди
Путин Федерал мажлисга қилган мурожаатида Россия стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатаётганини, гўёки АҚШ ва НАТО ўз мақсадлари Россияни «стратегик мағлубият» деб эълон қилгани учун эълон қилди. Ваҳоланки, 2021 йил, Россиянинг Украинага ҳужумидан сал олдин, Путин шартномани яна беш йилга узайтирган эди.
Бу Америка томони ва Шимолий Атлантика альянси раҳбариятининг ушбу қарорга биринчи муносабатидир.
«Россиянинг шартномадаги иштирокини тўхтатаётгани ҳақидаги баёноти масъулиятсизлик ва чуқур афсусдир», деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар дунёда ёки Россия-Америка муносабатларида бошқа нима бўлаётганидан қатъи назар, исталган вақтда Россия билан стратегик қуролларни чеклаш масаласини муҳокама қилишга тайёр.
Блинкеннинг қўшимча қилишича, Вашингтон, шунингдек, Россия амалда нима қилаётганини ҳам диққат билан кузатиб боради..
«Ҳеч ким Россияга ҳужум қилмаяпти. Россия Украина ёки бошқа биров томонидан ҳар қандай ҳарбий таҳдид остида бўлган деган фикрда қандайдир бемаънилик», дейди АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Москванинг шартномадаги иштирокини тўхтатиш қароридан афсусда эканини айтди.
«Сўнгги йилларда Россия қурол назорати бўйича асосий келишувларни бузди ва ундан чиқди. Бугунги қарори билан қуролларни назорат қилиш архитектураси бутунлай йўқ қилинди. Мен Россияни ўз қарорини қайта кўриб чиқишга ва мавжуд келишувларга риоя қилишга чақираман», дейди Столтенберг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг