Россия Ички ишлар вазири фойда келтирмайдиган мигрантларни давлатдан чиқариб юборишга чақирди
Иллюстратив фото
Россия Ички ишлар вазири Владимир Колоколсев Россия учун «фойдасиз» бўлган мигрантлар мамлакатни тарк этиши лозимлигини айтди. Бу ҳақда «РБК» хабар қилди.
«Кўчаларда ва турар жой секторида ноқонуний мигрантлар бўлмаслиги керак. Ишини йўқотганлар, ОТМдан ҳайдалганлар, дактилоскопиядан ўтмаганлар, тил ўрганмаётганлар, Россия жамиятига фойда келтирмаётганлар мамлакатимизни тарк этиши керак», деган вазир.
ИИВ раҳбари масъулларни мигрантлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши тизимли курашиш ва айбдорлар учун жазо муқаррарлигини ёритишга чақирди.
Колоколсев ҳужжатларни расмийлаштириш марказларида мигрантлар тўпланишининг олдини олиш, уларни ўз вақтида қабул қилишни ташкил этиш бўйича топшириқ берди ва ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштиришни ўз вақтида, шов-шувсиз амалга ошириш кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда миграция сиёсатини қатъийлаштириш 2024 йил баҳорида бошланганди. Шундан сўнг, жорий йил бошида назорат остидаги шахслар реестри ишга туширилган. Унга давлатда ноқонуний бўлиб турган чет элликлар ҳақидаги маълумотлар киритилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг