«Reuters»: Россия ва АҚШ тинчлик музокаралари доирасида энергетика битимларини муҳокама қилди

«Reuters» манбаларига кўра, Россия ва Америка вакиллари тинчлик музокаралари жараёнида Москва тинчликка рози бўлишига туртки бўлиши мумкин бўлган қатор энергия битимларини муҳокама қилишган.
Маълумотларга кўра, Вашингтон энергетика соҳасидаги ҳамкорлик сабаб айрим санкцияларни бекор қилишга мажбур бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, музокараларда Amerikaning «Exxon Mobil» компаниясини «Saxalin-1» нефть-газ лойиҳасига қайтариш ва Россиянинг суюлтирилган газ (LNG) лойиҳалари учун АҚШ ускуналарини сотиб олиш имкониятлари муҳокама этилган.
Агентлик ёзганидек, бу масалалар бўйича мулоқотлар АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткоффнинг Москвага сўнгги ташрифи ҳамда Аляскада ўтган саммитда кун тартибига қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг