Республика бўйича ҳавонинг ифлосланиши тўғрисидаги маълумот эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги 21 сентябрдан бошлаб мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиши кучайгани ҳақида маълумот берди. Хусусан, Урганч, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида майда заррачалар — PM2,5 ва PM10 — кўрсаткичлари ошгани қайд этилди.
22 сентябрь куни Қарши, Бухоро, Самарқанд, Гулистон ва Жиззах шаҳарларида ҳам ҳавонинг ифлосланиши давом этди. Ғарбий шамол оқими таъсирида ушбу заррачалар Тошкент шаҳрига ҳам етиб келди ва соат 15:00 дан бошлаб пойтахтда PM2,5 ҳамда PM10 миқдорининг ошиши кузатилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳафта давомида шамолли об-ҳаво сақланиб қолиши кутилмоқда. Бу эса чанг-тўзон кучайишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли аҳолига соғлиқни асраш мақсадида эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди.
Халқаро амалиётда ҳавонинг сифати AQI (Air Quality Index) — ҳаво сифати индекси бўйича баҳоланади. Унда 0–50 балл “яхши”, 51–100 балл “ўртача”, 101–150 балл “сезгир гуруҳлар учун ноқулай”, 151–200 балл “ноқулай”, 201–300 балл “жуда ноқулай” ва 301 баллдан юқори “хавфли” тоифаларини англатади. AQI 100 баллдан ошганида, болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар ва юрак ҳамда ўпка касалликлари бўлган шахслар ўзини эҳтиёт қилиши зарур.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг