Рейд: 390 млн. зарар келтирилганлиги аниқланди

21:12 19 Июнь 2022 Жамият
543 0

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан Сурхондарё вилояти Бойсун туманида рейд тадбирлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу кунга қадар истеъмолчилар томонидан “Хўжамайхона-Бойсун” марказий ичимлик сув тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатларининг 30 таси “Дарбанд” ва 3 таси “Ҳунармадлар” МФЙда аниқланди. Келтирилган зарар миқдори жами 369 млн.га яқин маблағни, қайта тармоққа уланиш харажатлари эса 22 млн. сўмдан ортиқни ташкил этмоқда.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?