«Реал Мадрид»дан кутилмаган бурилиш нуқтаси
«Реал Мадрид» клубидаги можаролар фонида Винисиус Жуниор эмас, Хаби Алонсо жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақида Испаниянинг «COPE» нашри хабар берди.
Унга кўра, «Реал Мадрид»нинг энг ишончли инсайдерларидан бири Роберто Гомес, агар жамоадаги можаролар масштаби кенгайиб бораверсa, Винисиус Жуниор эмас, Хаби Алонсо жамоадан кетишини айтган.
«Бу аллақачон «Реал Мадрид» раҳбарияти томонидан ҳал этилган мавзу. Мадрид футболчиларидан воз кечмайди. Агар икки томон ўртасида танлов бўлса, якунда мураббий жамоани тарк этади.
Алонсонинг фақатгина Винисиус билан эмас, Эндрик, Родриго, Вальверде ва Беллингем билан ҳам муаммолари бор», деган инсайдер ўз интервьюсида.
Бошқа нашрларда эса, агар Хаби Алонсо жамоани тарк этса, унинг ўрнини Юрген Клопп ёки Зинедин Зидан эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар берилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг