“Реал Мадрид“ яна мағлубиятга учради
Кеча, 2 март куни Испания Ла Лигасининг 26-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган учрашувда “Реал Мадрид“ клуби ўз майдонида “Хетафе“ни қабул қилди.
Учрашув меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга 39-дақиқада Мартин Сатриано муаллифлик қилди.
90+5-дақиқада “Реал Мадрид“ ҳужумчиси Мастантуоно қизил карточка олди. Икки дақиқа ўтиб эса “Хетафе“нинг захирадан ўйинга қўшилган футболчиси Адриан Лисо ҳам майдондан четлатилди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг, “қироллик клуби“нинг пешқадам “Барселона“ билан ўртадаги фарқи 4 очкога етди.
Маълумот учун, “Реал Мадрид“ клуби кейинги ўйинини 7 март куни “Сельта“га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг