«Реал Мадрид» «Реал Сосиедад»ни мағлуб этиб, Ла Лигада пешқадамликни мустаҳкамлади
13 сентябрь куни Испания Ла Лигаси 4-тури доирасидаги марказий учрашув Сан-Себастиянда бўлиб ўтди. Унда «Реал Мадрид» меҳмон сифатида «Реал Сосиедад»га қарши баҳс олиб борди.
Беллашув 1:2 ҳисоби билан «қаймоқранглилар» фойдасига якунланди. Мадрид клуби таркибидан голларни Киллиан Мбаппе ва Арда Гулер урди. Мезбонлар сафида ягона жавоб голига Микел Оярсабал муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лигада тўртта ўйиндан сўнг 12 очко тўплаб, турнир жадвалида яққол пешқадамлик қилишмоқда.
Маълумот учун, «Реал Мадрид»нинг навбатдаги учрашуви 17 сентябрь куни УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида Франциянинг «Марсель» клубига қарши «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг