«Реал Мадрид» Испания кубоги нимчорак финалига чиқди
Кеча, 17 декабрь куни Испания кубоги мусобақасининг 1/16 финал босқичи ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Мадриднинг «Реал Мадрид» клуби учинчи дивизион вакили «Талавера» жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув 3:2 ҳисобида Хаби Алонсо жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб 41-дақиқада очилди. Килиан Мбаппе пенальтидан гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Таймнинг сўнгги дақиқасида Килиан жамоасининг иккинчи голини ҳам киритди. Биринчи бўлим 0:2 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Арройо ҳисобни қисқартирди. Аммо 88-дақиқада Килиан Мбаппе хет-трикка эришиб, ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ди Ренцо ўйиндаги сўнгги голни киритди.
Шу тариқа «қироллик клуби» сафарида ғалаба қозониб, мусобақанинг нимчорак финалига йўл олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг