Равшан Эрматов оғир жудоликка учради
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда UFA расмий канали маълум қилди.
Қайд этиш керакки, Сайфиддин Эрматов кўп йиллар давомида ёш спортчиларни тайёрлаган, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Сайфиддин Газиевич Эрматов 1953 йил 22 феврал куни Тошкентда таваллуд топган. Футболчилик фаолиятида «Пахтакор», «Спартак» ва «Автомобилчи» жамоаларида тўп сурган.
Шундан сўнг Сайфиддин Газиевич «Пахтакор» болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва халқ орасида «Чиғатой» номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган. Кейинчалик футбол ҳаками ва инспектори сифатида самарали меҳнат қилган.
Сайфиддин Эрматов фаолияти давомида кўплаб истеъдодли ёш ҳакамларни тарбиялашда катта ҳисса қўшган. Шогирдлари орасида ФИФА рефериси, футбол мундиалларини бошқариш бўйича жаҳоннинг мутлақ рекордчиси Равшан Эрматов, шунингдек, Абдуҳамидулло Расулов каби таниқли ҳакамларни учратиш мумкин.
Шунингдек, таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушелниский, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган.
«Халқ сўзи» Равшан Эрматовга ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Таиланд ва Камбоджа ўртасида тўқнашувлар авж олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг