Рақобат қўмитаси KFC ва бир неча компанияларни жаримага тортди
Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисидаги низом талабларини бузган бир қанча компанияларни жаримага тортди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қўмита томонидан жорий йилнинг февраль ойи давомида рекламаларнинг қонунийлиги юзасидан текширув ишлари амалга оширилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Ung petro» МЧЖ (Carvon), «International foodchain» МЧЖ (KFC), «Central asia voyages-Cav» МЧЖ ва «Hamkor reklama servis» МЧЖ га нисбатан «Реклама тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартиби бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.
Шунингдек, қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг