Рабинжон археологик гуруҳи томонидан қазишма ишлари олиб борилмоқда
Ўрта асрлар ёзма манбаларда Рабинжон Хуросонга борадиган катта йўл устида жойлашган Марказий Суғднинг аҳолиси кўп бўлган йирик шаҳарларидан бири ҳисобланади.
Бу кўҳна кент Добусиядан 5 фарсаҳ (1 фарсаҳ 6-8 км), Самарқанддан эса 12 фарсаҳ масофада жойлашган. Ёзма манбаларда қайд этилган ушбу кўҳна кент ўрни ҳозирда Нарпай тумани Тошкўприк маҳалласида жойлашган бўлиб, умумий майдони 100 гектар.
Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Й. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг Рабинжон археологик гуруҳи томонидан ёдгорликнинг шаҳристон ва рабод қисмларида археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.
Изланишлар давомида XI-XII асрларга оид бўлган хумдон ҳамда турар жой ўрни очилди. Тадқиқотлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг