Қуёшда бир сутка ичида иккита кучли портлаш қайд этилди
Иллюстратив фото
Сўнгги 24 соат ичида Қуёшда иккинчи марта энг юқори — X синфли ёруғлик ёрилиши кузатилди. “Астроверты” илмий саёҳатлар клуби хабарига кўра, X1.2 кучи билан содир бўлган портлаш Қуёш дискининг четки қисмида рўй берган.
Олимларнинг таъкидлашича, портлаш содир бўлган ҳудуд Ер томон йўналмагани учун коронал масса чиқиши (яъни Қуёш плазмаси чиқиб кетиши) Ерга таъсир кўрсатмайди. Шу билан бирга, мазкур ёрилиш №4274 гуруҳидан ташқаридаги бошқа фаол ҳудудда қайд этилган бўлиб, у тахминан бир ҳафта ичида Қуёш дискининг марказига чиқиши кутилмоқда.
Лаборатория маълумотларида келтирилишича, аввалги X1.1 даражали ёрилиш 5-ноябрь, чоршанба кинига ўтар кечаси соат 01:01 (мск) да кузатилган. Шунингдек, тонгда Қуёшда учта оддий “С” синфли ёрилиш ҳам қайд этилган.
Маълумот учун, сешанба куни кечқурун Қуёшда сўнгги беш ой ичида илк марта X синфли ёрилиш содир бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг