Қуёш панеллари ҳар жиҳатдан фойдали
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ёзёвон туманидаги чўл-дашт ҳудудларида қишлоқ хўжалиги экинлари экиш ва деҳқончилик қилишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Шунга қарамасдан, ер илми миришкорлари ота-боболардан мерос юмушни сидқидилдан давом эттирмоқда. Айни жараёнда илм-фан ютуқлари, инновациялар ҳаётга кенг татбиқ этилиб, замонавий ёндашувлар асосида иш ташкил қилинаётгани туфайли йилдан-йилга ютуқлар салмоғи ошиб боришига эришиляпти.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида тўлиқ муқобил электр энергияси манбаларидан фойдаланишга ўтиляпти. Эзгу ташаббус боғдорчилик, пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида ҳам кенг қулоч ёзаётгани эътиборга молик.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида “Зийнатбону" фермер хўжалигида қуёш панеллари ўрнатиш ва ундан фойдаланиш бўйича ўтказилган кўргазмали семинарда яна бир бор муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг афзал жиҳатлари борасида ўзаро тажриба алмашилди.
— 80 кВт ли қуёш панели ўрнатганмиз, — дейди “Зийнатбону” фермер хўжалиги раҳбари Акмалжон Қодиров. —Бунинг учун икки йиллик имтиёзли давр билан 5 йилга 14 фоиз ставкада 360 млн сўм банк кредити ажратилди. Ҳозирги кунда ойига ўртача 9 млн сўмлик электр энергияси сотяпмиз. Бу маблағ ўз вақтида пластик картамга тушириб бериляпти. Ҳисоб-китоб қилсак, қуёш панели ўрнатиш ҳар жиҳатдан фойдали экан. Шу боис барча фермерларга ундан фойдаланишни тавсия қиламан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг