Қуёнчилик кластери оила даромади манбаига айланмоқда
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида қуёнчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, соҳани ривожлантириш орқали оилалар даромадини шакллантириш юзасидан ўз кўрсатмасини берган эди. Орадан ўтган қисқа вақт мобайнида ҳудудда бир нечта қуёнчилик кластерлари ташкил этилди. Улардан бири Булоқбоши туманидаги «Бадаловлар келажаги-2020» корхонаси томонидан кам таъминланган оилаларга 500 дан ортиқ қуён тарқатилди.
— Қуён кам озиқланиши, тез кўпайиши, кўп эътибор талаб қилмаслиги ва кам жой эгаллаши билан ҳақиқий оилавий бизнесга асос бўладиган соҳа экан, — дейди туманнинг Кулла МФЙда истиқомат қилувчи Нортожи Бердиева. — Бир жуфт қуён 5-6 ҳафтадан сўнг бир неча бошга кўпайиши ва унинг гўшти, териси, юнги қайта ишлаб чиқариш жараёнида ҳам даромад келтирувчи восита эканлигини инобатга олсак, аҳоли турмуш тарзини шакллантиришда бу соҳанинг аҳамияти жуда катта.
Корхонага тез кунларда Италия давлатидан 100 дона наслли она қуёнлар олиб келиниши режалаштирилган. Лойиҳага биноан уларнинг сони 6 ой давомида 3 мингтага етади.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг