Кувайт амири собиқ бош вазирни валиаҳд шаҳзода этиб тайинлади
2019—2022 йилларда бош вазир лавозимида ишлаган шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳни Кувайтнинг валиаҳд шаҳзодаси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги тегишли фармонни мамлакат амири шайх Мешал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ имзолади.
Маълумот учун, Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ал-Сабоҳ 1953 йилда туғилган. Ҳукуматга раҳбарлик қилишдан олдин у ташқи ишлар вазири, Кувайтнинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва давлат хавфсизлиги раҳбари лавозимларида ишлаган. Унинг Кувайт бош вазири лавозимидан кетишига ҳукумат ва мамлакатнинг бир палатали парламенти — Миллий ассамблея ўртасидаги узоқ давом этган зиддият сабаб бўлган.
У отаси ҳеч қачон амир бўлмаган биринчи валиаҳд шаҳзода бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг