Қуролли Кучлар академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилди (+фоторепортаж)
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 июлдаги қарорига асосан Қуролли Кучлар академияси ислоҳ қилиниб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилди.
Мазкур қарор билан Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий таълим муассасалари – 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ҳамда Авиация ва учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш маркази институт мақомида университет таркибига ўтказилди. Бу эса, марказлашган вертикал тизимни ҳосил қилиб, қўшинларнинг жанговар салоҳиятини янада ошириш, дуал таълимни кенгайтириш, илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ этиш каби мақсадларни ўз ичига олди.
Янгиликлардан яна бири – тор доирадаги ихтисосликлар бўйича “2+2” тартиби йўлга қўйилди. Яъни, психолог, алоқачи, таъминотчи, омборчи каби 18 хил ёндош соҳа мутахассислари бошқа олий таълим муассасаларининг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинади. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, ушбу ўқув йилидан бошлаб, битирувчи босқич курсантлари учун танлов асосида “Олий Бош Қўмондон” давлат стипендияси берилади. Мазкур стипендия соҳиби бакалавриатни тамомлаганидан сўнг 5 йил мобайнида олий ҳарбий таълим муассасаларининг магистратурасига имтиҳонларсиз қабул қилинади. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг 36 та таълим йўналиши битирувчилари бирйўла иккита диплом – фуқаролик ва ҳарбий касбга мўлжалланган мутахассислик эгаси бўлади. Бу уларнинг ҳарбий хизматдан кейин ҳам фаол ишлаш имконини беради.
Қуролли Кучлар академиясини ислоҳ қилиш ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этиш жараёнида бир қатор янги кафедра ва марказлар ташкил этилди.
Университет ичида 4 та ҳамда округларда 6 та округ факультетлар фаолият юрита бошлади:
- Ҳарбий хавфсизлик бош штаби факультети (магистратура);
- Умумқўшин факультети (бакалавриат);
- Умумқўшин факультети (бакалавриат) битирувчиларига лейтенант ҳарбий унвони, олий маълумотли мутахассис дипломи ва ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
Хорижий ҳарбий кадрларни тайёрлаш факультети – 100 дан ортиқ хорижликлар магистратура, бакалавриат, ҳарбий профессор-ўқитувчилар (докторантура, мустақил изланувчилар) малакасини ошириш курслари, олий таълимдан кейинги таълимда таҳсил олади.
Чегара фаолияти факултети
Умумқўшин факультети (бакалавриат)да қуйидаги мутахассисликлар бўйича офицерлар тайёрланади:
- мотоўқчи ва чегара бўлинмалари командири;
- тарбиявий ва мафкуравий ишлар тактик қўмондонлиги офицерлари;
- қўшинлар фронт орти тактик қўмондонлиги;
- Кимё қўшинлари тактик қўмондонлиги;
- ИИВ қўшинларининг тактик қўмондонлиги;
- ҳарбий психолог.
Бугунги кунда университетда бир қатор хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган курсант ва офицерлар бакалавриат, магистратура ва таянч докторантурада таҳсил олмоқдалар, шунингдек хорижий ҳарбий педагог кадрларни малакасини ошириш амалга оширилмоқда.
Университетнинг ўқув-моддий базаси ва ўқув аудиториялари энг сўнгги технологиялар асосида ишлаб чиқилган замонавий тренажёрлар, лабораториялар, асбоб-ускуналар ва компьютер техникалари билан жиҳозланган.
Курсант ва тингловчиларнинг яшаши ва дам олиши учун шинам ва кўркам ётоқхоналар, спорт билан шуғулланиши учун ёпиқ сув ҳавзаси, спорт заллари, шунингдек, маданий ҳордиқ маркази ва ошхона замон талаблари асосида жиҳозланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида муҳим саналар, таниқли шахслар ва ижодкорларнинг таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, ёшлар билан очиқ эшиклар куни, хорижий давлатлар ҳарбий делегацияларининг ташрифлари ташкил этиб борилади.
Ташкил этиб борилаётган мазкур тадбирларни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, давлат ва нодавлат телерадиоканаллари ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб борилишини таъминлаш, ушбу тадбирларга кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларни жалб қилиб бориш мақсадида 5-ноябр куни пресс-тур ва очиқ мулоқот тадбирлари ташкил этилди.
Шу куни тадбир дастурига мувофиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар дастлаб “Раҳбар ва журналистлар” шиори остидаги брифинг учрашувда иштирок этадилар. Учрашувдан сўнг меҳмонларга университетда таълим, дам олиш ва спорт билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар яқиндан таништирилади ҳамда журналист ва блогерлар ўртасида АК-7, ПМ-9 қуролларидан отиш бўйича мусобақа ташкил этилади. Мусобақа ниҳоясида ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши режалаштирилган. Университетда ташкил этилган очиқ мулоқот тадбири курсантлар ошхонасида ташкил этилган тушлик тадбири билан якунланади.
Таъкидлаш лозимки, Университетнинг асосий вазифаси ҳарбий бўлинмани бошқара оладиган Ватанга садоқатли, юксак интеллектуал салоҳият ва тафаккурга эга бўлган командирлар, мураккаб тактик вазиятларда, тезкор ва ностандарт қарор қабул қила оладиган, мустақиллик ғояларига содиқ, кенг дунёқарашли, ўз Ватани ва Қуролли Кучларига содиқ офицер кадрларни тайёрлашдан иборатдир.
Очиқ мулоқот иштирокчилари, журналист ва блогерлар бунга, яъни таълим муассасасида яратилган шароитлар ва олиб борилаётган таълим жараёнлари билан яқиндан танишиш ҳамда курсантлар билан ўзаро суҳбат орқали яна бир амин бўладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг