Қумқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
Холиқов Фаррух Омонович Қумқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 30 декабрь куни бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўтарилган.
Мазкур сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этган. Сессия давомида шу кунгача Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Нормаматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Вилоят ҳокими томонидан туман ҳокими лавозимига Холиқов Фаррух Омонович номзоди таклиф этилиб, мазкур номзод Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган. Фаррух Холиқов Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.
Маълумот учун, Фаррух Холиқов 1985 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. У 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2016 йилда Бош прокуратура олий ўқув курсини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан, Узун ва Шўрчи туманлари прокурори сифатида ишлаган. Тайинловга қадар Денов тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг