Қудратилла Тўлаганов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди

10:24 13 Февраль 2026 Жамият
310 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тўлаганов Қудратилла Асатуллаевич Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Қудратилла Тўлаганов Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган.

Мазкур тайинловга қадар у 2023 йилдан буён «Асакабанк» АЖ бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?