Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Иллюстратив фото
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 5, Қирғизистонда 5,2, Ўзбекистонда эса 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди.
Зилзила эпицентри Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 31 км жанубда жойлашган. Унинг магнитудаси 6,1 ни ташкил қилди. Олмаотада зилзила кучи соат 11:22 да 5 баллни ташкил қилган.
Қирғизистонда эса соат 12:22 да 5,2 магнитудали зилзила кузатилган. Ер силкинишларини пойтахт ва Чуй вилояти аҳолиси ҳис қилган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 11:29 да зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани бўлиб, магнитудаси 4,6 ни ташкил қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг