Қозоғистон Ўзбекистонга хавфли вирус сабаб 4,2 тонна помидорни қайтариб юборди

15:51 03 Июнь 2024 Иқтисодиёт
604 0

30 тоннага яқин помидор касаллангани сабабли уларни экспорт қилувчи мамлакатларга, жумладан, 4,2 тоннасини Ўзбекистонга қайтарди. Бу ҳақда “Tengri News” хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилда Туркистон вилоятида жойлашган фитосанитария назорати постлари орқали 1075 та автомашинада жами 15 637,802 тонна помидор маҳсулоти олиб кирилган. Фитосанитария талаблари бузилгани (фитосанитария сертификати йўқлиги) туфайли 29,522 тонна помидор экспорт қилувчи давлатларга қайтарилган.

Маҳсулотларнинг яширин касалланганини аниқлаш мақсадида бошқа давлатлардан олиб келинган помидор, бақлажон, ширин қалампирнинг ҳар бир партияси тегишли карантин фитосанитар экспертизасидан ўтказилган, натижада “помидор жигарранг бужмайиши вируси” аниқланган.

Маҳсулотлар касаллангани сабабли 56,1 тонна помидор Туркманистонга, 4,2 тонна помидор эса Ўзбекистонга қайтарилган. Шунингдек, 2024 йил бошидан буён фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган, импорт қилинган 497 минг 624 тонна импорт назорати остидаги маҳсулотлар фитосанитария назорати пунктларига қайтарилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер