Қўшимча давлат гранти ва олий таълим ташкилоти гранти натижалари қачон эълон қилинади?

Қўшимча давлат гранти ва олий таълим ташкилоти гранти натижалари қачон эълон қилиниши айтилди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали маълумот берди.
Унда айтилишича, давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириб, муайян ўқув йили бўйича GPA кўрсаткичи 4 ва ундан юқори бўлган талабаларга навбатдаги ўқув йили учун қўшимча давлат гранти тақдим этилади.
Белгиланган низомга кўра, талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади. Махсус комиссия томонидан талабгорларнинг маълумотлари кўриб чиқилгач, қўшимча давлат гранти тақдим этилган талабалар ҳар йили 5-сентябрга қадар олий таълим ташкилоти томонидан хабардор қилинади.
Бундан ташқари, ҳукумат қарори билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотида GPA кўрсаткичи 3,3 дан 4 гача бўлган белгиланган тоифадаги талабаларга навбатдаги ўқув йили учун олий таълим ташкилоти гранти тақдим этилиши белгиланган.
Молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотлари ҳар йили ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўмгача бўлган миқдорда олий таълим ташкилоти грантини тақдим этади.
Бунда олий таълим ташкилоти гранти тақдим этилган талабанинг GPA кўрсаткичи:
- 3.3- 3,39 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 20 фоизи;
- 3.4- 3,49 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи;
- 3.5- 3,59 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 40 фоизи;
- 3.6- 3,69 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 50 фоизи;
- 3.7- 3,79 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 60 фоизи;
- 3.8- 3,89 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 70 фоизи;
- 3.9- 3,99 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 80 фоизи миқдоридаги қисми ушбу олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади. Натижалар эса ҳар йили 5 сентябрга қадар эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг