Қошғарда Фарғона вилояти инвестициявий салоҳияти намойиш этилди
Фото: "Халқ сўзи"
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидаги Қошғар шаҳрида 13-Марказий ва Жанубий Осиё халқаро савдо кўргазмасида бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти делегацияси муваффақиятли иштирок этиб, якунда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида янги келишувларга эришди.
— “Қошғарда учрашув: Ипак йўли иқтисодий белбоғида янги саҳифалар” шиори остида ўтказилган кўргазмада қитъамизнинг турли давлатларидан 600 га яқин йирик корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди, — дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги ташқи савдо ва инвестициялар котибияти мудири Азимжон Йўлдашев. — Кўргазма доирасида ўтказилган асосий форумда Фарғона вилоятининг инвестициявий салоҳияти намойиш этилди. Ўз навбатида Шинжон-Уйғур автоном туманининг кўплаб йирик компаниялари ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.
Шу тариқа текстиль, фотоэлектр маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш, логистика, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, электрон савдо бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро ҳамкорликда делегациялар алмашиш, маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш борасида доимий равишда семинар тренинглар ташкил этиш ҳақида фикрлашилди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг