Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 13 декабрь куни «Саманкўл» ОФЙ Қамисшоли аҳоли пункти Фахрийлар кўчасидаги уйда икки набираси билан бирга ижарада яшаётган фуқаро А.Ж. уйини иситиш мақсадида қўлбола иситиш печи мўрисини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаб, ушбу печни бошқа хонага кўчирган. Сўнг уни мўрисиз ҳолда газ тармоғига ноқонуний равишда улаган.
Оқибатда хонадон аъзолари газ ёниши натижасида ҳосил бўлган тутун, яъни ис газидан кучли заҳарланган А.Ж. ҳамда унинг набиралари — 2011 йилда туғилган А.С. (8-синф ўқувчиси) ва 2015 йилда туғилган А.Қ. (4-синф ўқувчиси) ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, масъул шахсларга нисбатан бир қатор хизмат текширувлари бошланган.
Қайд этилишича, Хўжайли тумани ҳокимлиги томонидан марҳумлар оиласига ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Олиб борилаётган ишлар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали қўшимча маълумот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг