Қорақалпоғистонда наркосавдогарлар ушланди
Фото: ДХХ
Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳвандлик воситасини Нукус шаҳрида пуллаётган шахслар қўлга олинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва ИИВ тезкор ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 53 ёшли, муқаддам судланган маҳаллий фуқаро 9 грамм «опий» моддасини Шуманай туманида яшовчи, 60 ёшли мижозга 4 миллион сўмга сотган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Шунингдек, нукуслик наркосавдогарнинг ёнидан қўшимча 5 грамм «опий» ҳам олинган.
Аниқланишича, у ажал оғусини ўзининг 45 ёшли, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган танишидан олган бўлиб, Хўжайли туманида давом эттирилган тезкор тадбирда мазкур шахс 20 грамм «опий»ни 8 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Бундан ташқари, унинг ёнида бўлган сумкадан ҳам 1,17 килограмм «опий» моддаси олинган.
Маълум бўлишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда учала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Қонунчиликка мувофиқ бундай жиноят содир қилган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг