Қорақалпоғистонда бир гуруҳ йигитлар 18 ёшли қизни аёвсиз калтаклади

11:48 01 Октябр 2025 Жамият
407 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар ёш қизни аёвсиз калтаклаб, унга нисбатан ўта шафқатсиз муносабатда бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 27 сентябрь куни Хўжайли тумани Байтерек МФЙ ҳудудида содир этилган. Ўша куни 13 яшар С.Д. (ўғил бола) ва 18 ёшли А.Г. (қиз бола) ҳудуддаги эски гараж орқасида ўрталарида бўлган эски низо сабаб жанжаллашган. С.Д ўзининг бошқа танишлари билан А.Г.ни уриб тан жароҳати етказган.

Kar24ʼнинг ёзишича, мазкур ҳодисада 7 нафар йигит иштирок этган. Уларнинг орасида мактаб ва коллеж ўқувчилари, шунингдек, вояга етган шахслар ҳам бўлган. Улар 18 ёшли қизга нисбатан ўта шафқатсиз жисмоний зўравонлик содир этган.

Ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-модда 2-қисми «б,д» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳозирги вақтда барча тегишли экспертизалар тайинланиб тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?