Қорақалпоғистонда аёлни поезд босиб кетди
Иллюстратив фото
Қорақалпоғистонда темирйўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган аёл поезд босиб кетишидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 22 январь куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида аёл киши темир йўлни ўтиш учун мўлжалланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида йўловчи поезди остига қолиб кетган.
Билдирилишича, ҳозирда масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини текширмоқда.
«Жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ўз хавфсизлигига эътибор бермади», дейилади хабарда.
Шу ўринда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фуқароларга темир йўлларни кесиб ўтишда белгиланган меъёрларга риоя қилиш муҳимлигини эслатиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг