Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция лойиҳалари ижроси ўрганилди

11:49 25 Декабрь 2025 Сиёсат
275 0

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижро ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида ҳудудда инвестиция ва грантлар асосида амалга оширилаётган, экспорт ва туризмни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини жадал ривожлантиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасини 2025–2026 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ҳудудга 3,1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этиш ҳамда 120 тадан ортиқ янги корхоналарни ишга тушириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ Хўжайли, Кегейли, Нукус, Қораўзак ва Қўнғирот туманларида хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Хусусан, уларни ўз вақтида ишга тушириш, янги корхоналар ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш ҳамда маҳсулотларни экспортга чиқаришга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони, Туркия, ва Хитой инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, экспорт ҳажмини ошириш, ҳудуд иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер