Қорақалпоғистон Республикасида бир кунда 10 та оилавий меҳмон уйи очилди
Элликқалъа тумани Қорақалпоғистондаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган ҳудуд саналади. Бу ерда кўплаб қадимий қалъалар ва сайёҳлар ўзига жалб қиладиган обидалар бор. Коронавирус пандемияси жиддий таъсир кўрсатган туризм соҳасини яна қайта жонлантириш мақсадида ҳудудда «Туризм қишлоғи» ва «Оилавий меҳмон уйлари» ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва маҳаллий ҳокимлик, туман давлат хизматлари маркази, туман солиқ инспекцияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги «Гулдурсин» ҳамда «Саҳтиён» овул фуқаролар йиғинидан 10 та хонадон эгаларини якка тартибдаги тадбиркорлик сифатида рўйхатдан ўтказиб, тегишли гувоҳномалар топширди ва улар «Оилавий меҳмон уйлари» ягона реестрига киритилди.
— Энди ушбу оилавий меҳмон уйлари сайёҳларни қонуний тартибда қабул қилишлари мумкин, — дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Ахмет Ажиниязов. — Бу йўналишдаги ишларимизни давом қилдириб, «Гулдурсин» овул фуқаролар йиғини ҳудудида зарур туристик инфратузилмани барпо этмоқчимиз. Ташкил қилинаётган оилавий меҳмон уйлари сайёҳларга янада қулайлик яратса, маҳаллий аҳолини туризм соҳаси бўйича тадбиркорликка кенг жалб этиш имконини оширади. Натижада туристларга кўрсатиладиган хизматлар сони ва сифати ошади, энг муҳими, ҳудуддаги аҳолининг бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини оширишга замин яратилади.
«Оилавий меҳмон уйлари»нинг очилишига бағишланган тадбирларда оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш, мазкур овул ва маҳаллаларга «Туризм маҳалласи», «Туризм овули», «Туризм қишлоғи» мақомини бериш орқали давлат дастурига киритиш юзасидан амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар тўғрисида тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Ғайрат Отажонов
("Халқ сўзи")
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг