Қораўзакдаги корхона маҳсулотлари дунё бозорига чиқади

13:49 15 Июль 2025 Жамият
117 0

Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Оролбўйининг олис ҳудудларидан бири – Қораўзак туманида хориж инвесторлари иштирокида йилига 350 тонна тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Корхонада 215 нафар хотин-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланган, келгусида уларнинг сони 400 нафарга етказиш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси масъуллари мазкур корхонада бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортга йўналтириш бўйича қонунчилик талабларини тушунтиришди.

— Тадбир давомида чет давлатдан олиб келинган хомашёни қайта ишлаб, реэкспорт қилишда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими афзалликлари юзасидан маълумотлар берилди, — дейди божхона бошқармасининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саламат Дауенов. — Қарийб 1,5 гектар майдонда барпо этилган ушбу корхонада Хитой, Туркия ва Германия давлатидан келтирилган, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий технологик ускуналар ўрнатилган. Ўтган йиллар мобайнида 480 минг АҚШ долларга тенг бўлган 243 дона текстиль асбоб-ускуналари учун Солиқ ва Божхона кодексларига асосан жами 705 млн. сўм божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган.

Қайд этиш жоизки, йилига 2 млн. дона трикотаж маҳсулотлари – кийим-кечаклар ишлаб чиқариш қувватига эга корхона масъуллари томонидан дунё бозорига экспортни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер