Қўқонлик табиб 10 суткага қамалди

15:48 17 Декабрь 2025 Жамият
439 0

Ижтимоий тармоқларда беморларни силаш орқали даволаши билан машҳур бўлган Қўқонлик табиб 10 суткага қамаладиган бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Суди матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарори билан халқ табобати билан шуғулланувчи фуқаро И.С. (1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Суднинг қарорига кўра И.С.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Биринчи инстанция судининг қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаро И. С. 2025 йил 10 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарорига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?