Қонун мазмун-моҳияти тарғиботига оид масалалар муҳокамаси

18:52 27 Июнь 2024 Жамият
227 0

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш, Қонун билан белгиланган талабларни давлат органлари ва ташкилотларида жорий этишда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, Қонунни амалга киритишга ҳар томонлама ва пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Президентимизнинг 2024 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тасдиқланди.

Мазкур қарорга асосан «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги мазкур комиссиянинг ишчи органлари этиб белгиланди.

Шу билан бирга, ушбу Қонунда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни давлат органлари ва ташкилотларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилди.

Жорий йилнинг 26 июнь куни адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунида белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни давлат органлари ва ташкилотларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятини вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва масъул ходимларига етказиш ҳамда келгусида ўрганилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?