Қонун ҳужжатларининг айрим нормалари такомиллаштирилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Қатор қонунларнинг ўз аҳамиятини йўқотган ва эскирган айрим нормалари қайта кўриб чиқилмоқда, шунингдек, баъзи нормаларни амалга ошириш механизмлари белгиланмоқда.

Хусусан, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқариш санаси кўрсатилиши керак бўлган товарнинг ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилиши шартлиги белгиланмоқда.

“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунда баҳолаш ташкилотларидан устав фондига бўлган талаб чиқариб ташланмоқда.
“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун билан жисмоний шахслар учун инвестиция буюртманомасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши мажбурияти бекор қилинмоқда.
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга ногиронлиги бўлган шахсларда тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда уларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шу билан бирга, “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча киритилаётган бўлиб, унга кўра кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонун қонун ҳужжатларидаги ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилишига, улардаги нормаларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилишига хизмат қилади.
Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.









Фото: Акмал Муҳаммадов Ҳақберди Асқаров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг