Қўмита мажлисида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг жорий йил 20 январь куни ўтказилган мажлисида «Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳаси ҳамда «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва инсон капиталини ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя тизимини янги босқичга олиб чиқиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш ҳамда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг ҳар бир самарадорлик кўрсаткичларига эришилганлик ҳолати ҳамда долзарблиги бўйича ўтказилган таҳлил натижалари қатор йўналишларда янги самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш зарурати юзага келганини кўрсатмоқда.
Сенаторлар ўз чиқишларида «мақсад – ҳаракат – натижа» занжирига асосланган мутлақо янги стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизими жорий этилгани боис «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини янгилаш ва 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш жуда муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Қўмита аъзолари «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунни ҳам дастлабки тарзда муҳокама қилди.
Муҳокама давомида суд-экспертлик фаолияти суд ишларини ҳар томонлама, холис ва адолатли кўриб чиқишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидланди. Суд экспертизаси хулосаларининг илмий асосланганлиги ва ишончлилиги суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли қабул қилиниши учун муҳим шарт ҳисобланади.
Шунингдек, қонунга фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашда ҳам муҳим омил сифатида қаралади.
Шу муносабат билан ушбу Қонунда ҳудудий суд-экспертиза муассасаларида экспертиза турларини кенгайтириш, нодавлат суд-экспертлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда суд экспертларининг мустақил фаолият юритиши учун зарур ҳуқуқий механизмларни жорий этиш назарда тутилган.
Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг